май 11, 2020 16:29 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон давлати Ироқ ҳукуматини тўлиқ қўллаб -қувватлайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Теҳрон давлатини илгаригидек икки мамлакат халқлари манфаатларига мувафақиятларга эришиши учун Ироқ давлатини тўлиқ ҳимоя қилишини маълум этди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан телефон орқали суҳбатида  Ироқнинг мустақиллиги, яхлитлиги, сиёсий барқарорлиги ва миллий ҳокимиятини Эрон учун ўта аҳамиятли эканлигини таъкидлаб, Теҳрон-Бағдод ўртасидаги дўстона алоқалар ва муносабатларни янада кенгайишига умид билдирди.

Ҳасан Руҳоний  минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш зарурлигини баён қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти  ИШИДга қарши кураш жараёнида Ироқ халқи ёнида  бўлгани каби, эндиликда ҳам  олдинги саъй -ҳаракатлар доирасида, Ироқнинг тараққиёти ва ривожланиши учун Бағдод давлати билан  ҳамкорлик қилади деб аниқлик киритди.

Ироқ Бош вазири ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда  Эрон ислом жумҳуриятини Ироқ учун биродар ва дўст бир мамлакат эканлигига тўхталиб, Бағдод давлати  Ироқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш ва айниқса ИШИДга қарши кураш жараёнида Эрон томонидан етказилган ёрдамларни ҳеч қачон унутмайди дея эълон қилди.

 

Ёрлиқ