Исломий мамлакатлар Қуддусни озод қилиш учун ҳамиҳатликни кучайтиришни таъкидлашмоқда
Ислом дунёсининг таниқли шахсиятлари Қуддуси шариф Халқаро конгрессида исломий мамлакатларни Қуддусни озод этиш ҳамда сионистик режим жиноятларига қарши кураш олиб боришда ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашни таъкидладилар.
Кеча Эроннинг илмий ҳавзалари ратси Оятуллоҳ Алиризо Аъроқий виртуал фазо орқали ўтказилган Қуддуси шариф Халқаро конгрессиянинг биринчи кунида, бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти ислом оламининг муқаддам жабҳаси ҳамда сионизм ва АҚШ империлизмининг фитналарига қарши кураш жабҳасининг олдинги чизиғидадир. Исломий сарзаминлар ва улар орасида Қуддусни бутунлай озод этилишига қадар қаршилик ва муқовимат ҳаракатлари ҳам давом этади деб изоҳлади.
Баҳрайн исломий ўйғониш раҳбари Шайх Исо Қосим, ҳам айрим араб давлатларини сионистик режим билан алоқаларини нормаллаштиришга уринаётганини танқид қилиб, Исроил режим билан алоқаларни оддийлаштииш Қуддус армонларига хиёнат ва муқовиматдан юз ўгириш маъносидадир деб қўшимча қилди.
Шайх Исо Қосим шунингдек, Фаластин ва айниқса Қуддусни озод этиш бўлган исломнинг асли мақсадини ижро этиш бутун ислом олами уммати ҳамда зулмдан ранж чекаёган барча давлатлар мақсадларини амалга оширилишига сабаб бўлади деб эслатиб ўтди.
Эроннинг таниқли диний шахсиятларидан бўлган Оятуллоҳ Ҳусейн Нурий Ҳамадоний ҳам ислом дунёси ва Халқаро арсасидан энг муҳим мавзуни Фаластин ва Қуддуси шариф масаласи эканлигига ишора қилиб, бутун дунё фаластинликлардан ташқари ҳеч ким Фаластин халқи тақдирини белгиллаш ҳуқуқига эга бўлмагани ва сохта сионистик режим зудлик билан минтақани тарк этиши зарурлиги била олиши лозим деб эълон қилди.
Муқовимат жабҳасининг руҳонийларидан бири ва Ироқ исломий радиотелеканали уюшмаси раиси Сайид Ҳамид Ҳусейний эса Ироқ ёшлари ва давлат масъулларининг ташаббуси билан АҚШ армиясини мамлакатдан чиқариб юбориши 2020 чи йилдаги энг муҳим сиёсий ҳодисага айланди деб қайд этди.
Нигерия исломий ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Абдулқодир Санусий ҳам Қуддус масаласини Африка қитъаси чуқур таъсирини ўтказганини таъкидлаб, Фаластин халқи дунёнинг бошқа халқларига ўхшаб тинчлик ва осойиштаилкда яшашни истайди ва шу сабабдан уларни қўллаб- қувватлаш зарурий бир амрдир деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 18 май кунидан бошлаб Халқаро Қуддус конгресси виртуал шаклда бошланди.