Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 97 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 97 минг 173 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 111 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 124 минг 603 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 62 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 7 минг 119 кишига етганини эълон қилди.
Аниқланган янги касаллардан 424 нафари касалхонага ётқизилган ва қолган 1 минг 687 нафари уйда ўзини ўзи изоляция қилишлари учун жавоб берилган.
Жаҳонпурга кўра ҳозиргача Эронда 716 минг нафар коронавирус тестидан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион кишини ташкил этиб, улардан 320 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 917 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.