Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 99 мингга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52389-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_99_мингга_яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 98 минг 808 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
(last modified 2020-05-21T02:59:04+00:00 )
май 20, 2020 11:10 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 99 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 98 минг 808 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 346  нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 126 минг 949  нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 64  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 183 кишига етганини эълон қилди.

Аниқланган янги касаллардан 457 нафари касалхонага ётқизилган ва қолган 1 минг 889 нафари  уйда ўзини ўзи изоляция қилишлари учун жавоб берилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион  кишини ташкил этиб,  улардан 325  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион  инсонлар соғайиб кетган.