Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 125 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 125 минг 206 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 3 минг 134 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 493 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 160 минг 696 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 70 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 8 минг 12 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 470 мингга етган, улардан 383 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 80 минг нафари соғайган.