Эронда коронавирусга мубтало бўлганлардан 129 нафари даволанди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони ҳозиргача 129 минг 741 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ҳозиргача 167 минг 156 нафарда коронавирус аниқлангани, охирги бир суткада 63 нафар вафот этгани билан Эронда вафот этганларнинг сони 8 минг 134 нафарга етди,-деб айтди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари ўтган 24 соатда тиббий илмлар институтлари ва лабораторияларнинг берган маълумотига кўра, Эронда 2 минг 886 нафар коронавирусни юқтириб олганлари аниқланган,-деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 720 мингга етган, улардан 393 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 264 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.