сентябр 24, 2016 19:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ташқи алоқалар кенгашининг ғоялар марказининг махсус меҳмони бўлди

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ташқи алоқалар кенгашининг ғоялар марказининг махсус меҳмони бўлди ва ушбу йиғилишда нутқ қилиб ўз юртининг ташқи сиёсатидаги принципларининг стратегиясини баён қилиб берди

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ташқи алоқалар кенгашининг ғоялар марказининг махсус меҳмони бўлди ва ушбу йиғилишда нутқ қилиб ўз юртининг ташқи сиёсатидаги принципларининг стратегиясини баён қилиб берди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф жума куни ушбу йиғинда сўзга чиқиб, Эроннинг Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури ҳақида ва Суриянинг ҳозирги бўҳронли вазияти хусусидаги нуқтаи назарларини тушунтириб берди. Фаластин мавзуси, Сионистик режимнинг тажовузкорлик сиёсатлари ва Эрондан қўрқитишга қаратилган лойиҳаларнинг давом этиши, Муҳаммад Жавод Зариф нутқининг диққат марказида бўлди. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эронга қарши душманлик ва омма афкорини алдаш янги чиққан мавзу эмас, лекин Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келшувдан кейин Эрондан қўрқитиш лойиҳалари Эронга ёмонлик тилайдиганларнинг кун тартибининг асосий қисмидан жой олди.