Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 132 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 132 минг нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 269 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 527 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 169 минг 527 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 75 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 8 минг 209 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 870 мингга етган, улардан 399 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 365 минг нафари соғайган.