Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 138 минг нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52791-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_138_минг_нафардан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 138мингдан нафардан ошганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 09, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 138 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 138мингдан нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг янги наттоғи Симосодот Лорий раҳбари бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 95 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 901 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 175 минг 927 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 74 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  8 минг 425 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 220 мингдан ошган,  улардан 410 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 555 минг нафари соғайган.