Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 140 минг нафардан ошди
(last modified Wed, 10 Jun 2020 12:00:03 GMT )
июн 10, 2020 17:00 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 140 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 140 мингдан нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг янги наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 11 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 811 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан  Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 177 минг 938 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 81 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  8 минг 506 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 345 мингдан ошган,  улардан 414 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 620 минг нафари соғайган.

Ёрлиқ