Эрон: ЕИ ўз манфаатларини халқаро қонунлардан устун қўймоқда
Эрон Ислом республикасининг Брюсселдаги элчихонаси сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузи ортидан Европа Иттифоқининг пассив баёнотига тўхталиб, бу иттифоқ ўз манфаатларини халқаро қонунлардан устун қўймоқда деб айтди
Эроннинг Брюссел шаҳридаги элчихонаси X (собиқ Твиттер/ ижтимоий тармоғида нашр этган мурожаатида, сионистик режимнинг Эронга ҳужумини қоралашда Европа Иттифоқининг позицияси жуда заиф бўлганни маълум қилди.
Порс тудей сайтига кўра, бу мурожаатда келтирилишча, бундай позиция Европа Иттиофи ва унга аъзо давлатлар халқаро қонунлар ва қоидага асосланган тизим сифатида аталадиган тизимдан кўра ўзларининг узоқни кўра билмайдиган манфаатларини афзал кўриниши кўрсатади.
ЕИ ҳам олдинроқ чиқарган баёниясида сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузкор ҳаракатини қораламаган ҳолда, зиддият кучайишининг олдини олиш учун икки томонни максимал даражада тийишга чақирган эди.
Эслатиб ўтаимз, Эрон расмийларининг жиноий ва ноқонуний сионистик режимни ҳар қандай провакацион ва можароли ҳаракатларидан сақланиш учун олдинги огоҳлантиришларига қарамай, бу сохта режим бугун эрталаб /шанба куни/ кескин ҳаракатида Теҳрон, Хўзистон ва Илом вилоятларининг айрим ҳарбий марказларининг бир қисмига ҳужум қилди. Аммо Эрон Ислом Республикасининг интерациялашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тўхтатиб туриш билан бирга сионистик режимнинг бу тажвовузкор ҳаракати билан муваффақиятли кураша олди.