Мусавий АҚШ расмийларига мурожаат қилди: Сиз яқинда Эрон халқи олдида тиз чўкасиз!
Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Эрон халқига қарши санксиялар босими натижаларидан мамнун бўлган Ақш расмийсига жавобан деди: Сиз яқинда Эрон халқи олдида тиз чўкасиз!
Пайшанба куни Ал-Арабия нашрига берган интервюсида АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Хук Эронга қарши санкцияларнинг натижаларидан мамнун эканлигини билдирди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саййид Аббос Мусавий ўзининг Twitter-даги саҳифасида жума куни Браян Хукка шундай деди: Сиёсати ӯз миллати ва бошқа халқларга "босим ӯтказишга" қаратилган давлатнинг иқтисодий терроризм ва оддий одамларга босим ӯтказишдан хурсанд бӯлиши ажабланарли эмас.
Мусавий қўшимча қилди: Америка расмийлари иқтисодий терроризм билан Эрон халқининг бўйинлари эмас, балки ӯзларининг тиззалари букилаётганини англашди. Яқинда Америка давлатининг мулозимлари Эрон халқи олдида тиз чўкишади.