Зариф: АРАМКО нефт таъсисотига ҳужумлар тўғрисидаги иддаоларда асос йўқ
Эрон ТИВ раҳбари АРАМКОни нишонга олган ракетларни Эронда ишлаб чиқарилгани тўғрисидаги даъволарда асос йўлигига тўхталиб, афсус билан айтганда БМТ котиблигини АҚШ таҳдидларидан таъсир олгани яққол маълум бўлди деб қўшимча қилди.
Арабистон шарқидаги АРАМКО нефт таъсисотига қарши Яман муқовимат кучларининг ракета ва учувчисиз учоқлари ҳужумлари ортидан, Вашингтон ва Риёд режимлари ҳамоҳанг ҳаракатида бу таъсисотга қарши ҳужумларда яманликлар фойдаланган қурол- яроқларни Эронда ишлаб чиқарилгани ва Теҳрон томонидан Яманга етказиб берилганини иддао қилишганди.
БМТ ҳам уша пайтдан бери, ушбу мавзуни кўриб чиқишни иш дастурида жой берганди.
Эндиликда БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Хавфсизлик кенгашга топширган ҳисоботида 2019 чи йили Саудия Арабистонининг АРАМКО нефт таъсисотлари ва Халқаро аэропортига қарши ҳужумлар шунингдек бу ҳужумлардан олдин яна икки ҳужумда фойдаланган Круз ракеталари ва учувчисиз учоқлари Эронда ишлаб чиқарилганини даъво қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳкммаджавод Зариф Инстаграммдаги жонли интерьвюсида АРАМКО нефт таъсисотига уюштирган ҳужумдан фойдаланилган ракеталарни Эронда ишлаб чиқарилгани тўғрисидаги иддаоларга ишора этиб, бундай даъволар асоссиздир ва афсус билан айтганда БМТ котиблиги ҳам АҚШ таҳдидлари таъсири остига қолгани яқоқл намоён этди деб изоҳлади.
Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида минтақа мамлакатлари АҚШ уларни охирига қадар қўллаб- қувватламайдигани ва фақат суиисътеъмол қилиш пайида бўлганини билан олишса минтақада келишув ҳамда муаммоларнинг ҳал йўлига етиш имконияти пайдо бўлади деб аниқлик киритди.