Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 149 минг нафарга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 149 минг нафарга яқинлашганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 472 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 864 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 187минг 427 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 107 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 8 минг 730 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 148 минг 674 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 900 мингдан ошган, улардан 433 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан ортиқ инсонлар соғайган.