Теҳрон давлати Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги ҳамкорликларни заифлашиши тўғрисида огоҳлантирмоқда
Венада қароргоҳи бўлган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим вакили ва элчиси Козим Ғарибободий, Халқаро атом энергияси агентлигидан суиистеъмол қилишга қаратилган ҳар қандай сиёсий қарор, Эрон ва бу агентлик ўртасидаги ҳамкорликлари даражасини пасайишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.
Венеда қароргоҳи бўлган бўлган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим вакили Козим Ғарибободий мухбирлар билан суҳбатда, Европалик 3 давлатни Эрондаги икки марказни бориб кўриши учун МАГАТЭ таклифлари йўналишида бу агентлик бошқарувчилар кенгашида резолюцияни қабул этишни таклиф қилаётганига ишора қилар экан, Эрон давлатини МАГАТЭ билан конструктив ва кенг- қамровли ҳамкорликлари билан бир вазиятда, Эронни ҳамкорликкка чақириш учун резолюциялар чиқаилишини афсусланарли ва ноконструктив бир қадамдир деб қўшимча қилди.
Козим Ғарибободий МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашини тадбир ва ҳушёрлик билан Эрон ва агентлик ўртасидаги ҳамкорликларни сақланиб қолиши учун ҳар қандай сиёсий ва шошилинч позициядан воз кечишга чақирди.
Венада қароргоҳи бўлган Халқаро ташкилотлари Эрон элчиси шунингдек, унда АҚШ мақсадлари ҳам яққол маълум бўлган Эронга қарши резолюция чиқарилганида, Эрон ислом жумҳурияти унга муносиб равишда лозим чора тадбирлар кўриб чиқишга мажбур бўлади ва унинг барча масъулият ҳам шундай бир сиёсатлар ва провакацион ҳаракатлар ҳомийлари зиммасида бўлади деб аниқлик киритди.
Ғарибободий ўз сўзларида Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмаётган Европанинг 3 мамлакатларни танқид қилар экан, бу мамлакатларга ядровий келишувларни нажот беришга ҳаракат қилмаётганида ҳеч бўлмаганда вазиятни кескинлаштирмаслик ва мураккаблаштирмасликларни тавсия этди.
Кеча МАГАТЭ бошқарувчилар кенгаши унинг лойиҳаси Европанинг 3 мамлакати -Германия, Франция ва Британия томонидан тайёрланган резолюцияларда Эрон ва бу агентлик ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.
МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси эса Эронга қарши иддаоларида Эрон давлати бу агентлик назарга тутган иккита жойларни текширишига ижозат бемаётир деб иддао қилди.