Зариф: МАГАТЭ АҚШ давлатининг абзалига айланмаслиги лозим
(last modified Wed, 17 Jun 2020 07:11:24 GMT )
июн 17, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Зариф:  МАГАТЭ АҚШ давлатининг абзалига айланмаслиги лозим

Эрон ТИВ раҳбари, Халқаро атом энергияси агентлиги АҚШ томонидан Халқаро ядровий келишувни нобуд этилиши воситасига айланмаслиги зарур деб изоҳлади.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Москвада россиялик касбдоши Сергей Лавров билан қўшма матбуот йиғилишида,  АҚШ давлатини Халқаро битим ва ташкилотлардан чиқишига ишора қилар экан, Эрон ҳардоим  шаффофлик тарзда МАГАТЭ билан ҳамкорликда бўлган ва агентлик ҳисоботлари ҳам Теҳрон давлатини ўз мажбуриятларини ижро этиб келаётганини кўрсатмоқда деб айтди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида, Эрон жосуслик айбловлари билан ҳужжатлаштирилган тергов мавзуси бўлмаслиги лозимлигига тўхталиб, МАГАТЭ  мантиқсиз равишлардан фойдаланмоқчи бўлганида Теҳрон ҳам муносиб позиция тутади деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири , БМТ ва агентлик котиблиги  Халқарор ядровий келишувни нобуд этиш томон ҳаракат қилишлари ўта афсусланарли бўлади деб қўшимча қилди.

Зариф  Россия касбдоши билан маслаҳатлашувларда Вашингтон томонидан Халқаро қонунларни кўрмаганга олиши масалаларни муҳокама қилганига ишора этиб,  АҚШ ҳардоим Халқаро келишувлардан чиқиш пайтларда,  суииститеъмол қилишга юз келтиради деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари,  Остона йиғилишини ўтказилиши хусусида Лавров билан келишувини баён этар экан, Эрон, Россия ва Туркия раҳбарлари  Остонанинг келаси музокараларидаги 3 томонлама йиғилишини вебинар шаклида ўтказилади ва шароит пайдо бўлганида,  юзмаюз учрашув ҳам ўтказишади деб аниқлик киритди.

Россия ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувга нисбатан ҳатти ҳаракатини танқид қилар экан, АҚШ давлати Эронга қарши қурол- яроқ  санкциялари муддатини узайтиришга уриниши амалга ошириш истиқболига эга эмас деб  эълон этди.

Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари  ўз учрашувида Афғонистон, Ливия ва Яман масалалари хусусида ҳам фикр алмашдилар.