Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 163 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 21 Jun 2020 10:25:53 GMT )
июн 21, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 163 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 163 минг нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  368  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 114 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 204  минг 952 нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 116 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 9 минг 623 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 163  минг 591 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 8 миллион 921  минг нафарга етган,  улардан 466 минг 848 нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллиондан  743 мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ