Шамхоний: душманлар Эрон ва Афғонистон ўртасидаги яхши муносабатларига зарба беришга уринмоқда
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашининг котиби, АҚШнинг минтақадаги урушқоқлик сиёсатарини баён этар экан, мусулмон халқларнинг душманлари Эрон-Афғонистон халқлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик йўлига тўсиқ яратиш учун икки халқ ва давлатнинг яхши ҳамкорликларига зарба бериш мақсадида, янги лойҳаладан фодйланишмоқда деб изоҳлади.
Кеча Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Теҳрондаги Афғонистон ТИВнинг вақтинчалик котибини қабул қилганида, Эрон томондан 3 миллион нафар афғонистонлик қочқинларни қабул этилгани ҳамда тиббиёт, таълим ва бошқа, соҳаларда уларга хизмат кўрсатилаётганига ишора қилиб, Эрон халқи ва давлати ҳардоим Афғонистон халқини қўллаб- қувватлашишини маълум этди.
Али Шамхоний, ўз сўзларида Эрон ҳудудларига ноқонуний равишда кирган бир гуруҳ афғонистонликларни қурбон бўлганидан афсусланиш билдириб, Эроннинг ҳуқуқ ва тартибот органлари кучлари ҳодисада бирор рол ўйнамаган бўлсада, аммо Афғонистоннинг айрим ОАВ ва расмийлари томонидан эълон этилган нотўғри ва ҳужжатсиз иддаолар афсусланарли ва ҳайратланарлидир дея қўшимча қилди
Шамхоний шунингдек, Эронга қарши эълон этилган барча иддаоларни рад этувчи аниқ фактлар мавжуд. Афғонистон томони ҳам ҳар қандай тарғиботдан ташқари ҳодисани конструктив тарза кўриб чиқиш жараёнида қатнашиши мумкин деб аниқлик киритди.
Афғонистон ТИВ-иниг вақтинчалик котиби Муҳаммад Ҳаниф Атмар ҳум бу учрашувда Эрон давлатини йиллар давомида Афғонистон халқи ва давлатини ҳимоя этиб келаётганини олқишлаб, биз ҳар қандай уччинчи томонга икки мамлакат ўртаисдаги яхши қўшничилик ва алоқаларга зарба берилишига йўл қўймаймиз деб эълон этди.
Ҳаниф Атмар Афғонистоннинг бир гуруҳ фуқароларини ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳодисадан суиистеъмол қилиб икки мамлакат ўртасидаги яхши муносабатларга зарба беришга уринаётган душманлар ҳатти-ҳаракатларидан афсусланиш билдириб, Кобул давлати икки мамлакат ўртасидаги мавзуларни фақат музокара йўли орқали ҳал этишини истайди деб таъкидлади.