Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 181 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 181 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 456 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 139 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 220 минг180 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 125 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 10 минг 364 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 180 минг 661 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион нафарга етган, улардан 497 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 380 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.