Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 183 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 183 минг нафардан ошганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 489 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 406 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 222 минг 669 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 144 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 10 минг 508 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 183 минг 301 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион 105 нафарга етган, улардан 500 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 480 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.