Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 191 минг нафарга яқинлашди
(last modified Wed, 01 Jul 2020 10:32:30 GMT )
июл 01, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 191 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 191 мингдан ошган деб маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  549  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 621 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 230  минг 211  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 141 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 10 минг  958  кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 191  минг 487 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион  610 минг нафарга етган,  улардан 515 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 820 мингдан ортиқ  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ