Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 196 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 196 мингдан ошган деб маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 566 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 483 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 235 минг 429 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 154 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 11 минг 260 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 196 минг 464 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 11 миллион нафарга етган, улардан 525 минг нафари вафот этган. Шунингдек 6 миллион 170 нафар инсонлар соғайган.