июл 08, 2020 10:57 Asia/Tashkent
  • Эрон

Эрон атом энергетика ташкилоти ахборот ва умумий дипломатия маркази Эрон марказида жойлашган "Шаҳид Ризоийнажод" ядровий марказда портлаш содир бўлганини рад этди.

Эрон атом энергетика ташкилоти ахборот ва умумий дипломатия маркази  сешанба куни ОАВ-да Эрон марказида жойлашган Язд вилоятидаги Шаҳид Ризоийнажод ядровий мажмўасида портлаш юз бергани ҳақида Инқилобга зид унсурлар томонидан нашр этилган иддаолар натижасида, бир баёния нашр этиб, ушбу ядровий мажмўада ҳеч қандай ҳодиса юз бергани йўқ ва мамлакатнинг ташқарисида бўлган Инқилобга зид унсурларнинг иддаолари урушқоқ ва террорист сионистик режимга ҳамроҳлик қилиш ва Эрон халқига нисбатан Американинг максимал даражада босим ўтказишини ҳимоя этиш ва умидсизликни ижод этиш йўлида баён этилган иддаодир,-деб эълон қилди. 

Эрон атом энергетика ташкилоти шунингдек сунъий юлдошдан олинган расмлар ҳам "Шаҳид Ризоийнажод" ядровий марказга боғлиқ эмас,-деб таъкидлади. 

Шаҳид "Дорюш Ризоийнажод" сариқ кек ишлаб чиқариш маркази ва корхонаси 60 тонна ишлаб чиқариш имконияти билан эронлик мутаххассислар томонидан лойиҳалаштирилиб 2013 йилда расмий равишда ишга туширилди. 

Ёрлиқ