Эрон ва Сурия хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликлар бўйича битимни имзолади
(last modified Thu, 09 Jul 2020 05:50:04 GMT )
июл 09, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликлар бўйича битимни имзолади

Эрон қуролли кучлар бош штабининг қомондони, қуролли кучлар қомондонининг ўринбосари ва Сурия мудофаа вазири хавфсизлик, мудофаа ва ҳарбий заминида барча томонлама ҳамкорликлар келишувини имзоладилар.

Эрон телерадио компаниясининг тарқатган хабарига кўра, ҳарбий ҳамкорликлар бўйича комплекс шартнома чоршанба куни Эрон қуролли кучларининг бош штабининг қомондони генерал Муҳаммад Боқирий ва Эрон қуролли кучлари қомондонининг ўринбосари генерал Али Абдуллоҳ Аюб  ва Сурия мудофаа вазири Димишқда  ўртасида имзоланди. 

Томонлар  Эрон ва Сурия қуролли кучлари фаолиятининг турли соҳаларида техникавий ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек тобора ортиб бораётган хавф-хатарлар ва кескинликларга қарши курашишда томонлар ўртасидаги мувофиқлаштиришни давом эттириш мақсадида ушбу битимни имзоладилар.

Бу битимни имзолаш маросимида генерал Боқирий икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Эрон Суриянинг ракеташа қарши мудофаа тизимни кучайтиради-деб таъкидлади.

Эрон ва Суриянинг ҳарбий етакчи ҳайатлари музокаралар якунида бир баёния содир этиб, такфирий  терроризмга қарши курашда минтақавий ва халқаро кучлар томонидан ҳар қандай ном билан қўллаб-қувватланиши ушбу келишув мақсадларидан далолат беради,-деб таъкидладилар.

Эрон қуролли кучлар бош штабининг қомондони ва Сурия мудофаа вазири халқаро қонунларга хилоф тарзда Сурияга кирган қуролланган хорий кучларнинг ушбу мамлакатдан чиқиш заруратини таъкидлаш зимнида, бу кучлар Суриянинг айрим минтақаларида кенгайган террористик гуруҳларни йўқ қилишнинг асосий монеаси ҳисобланади,-деб эълон қилишди. 

Ёрлиқ