Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 212 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 212 мингдан ошган деб маълум қилди.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 79 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 995 нафари касалхонага ётқизилгани эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 250 минг 458 нафарга етганини баён этиш зимнида, афсўски, кейинги 24 соат давомида 221 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 12 минг 305 кишига етганини қўшича қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 212 минг 176 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 12 миллион 120 нафарга етган, улардан 552 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7миллион нафар инсонлар соғайган.