Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 215 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га яна 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 215 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 262 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 455 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 252 минг 720 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афсуски, кейинги 24 соат давомида 142 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 12 минг 447 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 215 минг 15 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 12 миллион 387минг нафарга етган, улардан 557 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7миллион нафар инсонлар соғайган.