Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 218 минг нафардан ошди
(last modified Sat, 11 Jul 2020 10:35:09 GMT )
июл 11, 2020 15:35 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 218 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 218 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  397 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 739  нафари касалхонага ётқизилганини  эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 255 минг  117 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афсуски, кейинги 24 соат давомида 188 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 12 минг 635  кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 217 минг 666 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 12 миллион 650 минг нафарга етган,  улардан 563  минг нафари вафот этган. Шунингдек 7миллион 383 нафар  инсонлар соғайган.

 

 

Ёрлиқ