Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 222 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 222 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 349 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 581 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 259 минг 652 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 203 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 13 минг 32 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 222 минг 539 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 13 миллион 41 минг нафарга етган, улардан 571 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7 миллион 558 нафар инсонлар соғайган.