Зариф: Эрон ва Ироқ террористик таҳдидларга тайёр бўлиши керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i53553-Зариф_Эрон_ва_Ироқ_террористик_таҳдидларга_тайёр_бўлиши_керак
Эрон ташқи ишлар вазири Ғарбий Осиё минтақаси учун терроризмнинг хатарига ишора этиб. Эрон ва Ироқ доим террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД террорчи гуруҳининг хавфсизлик таҳдидларига тайёр бўлиши керак,-деб таъкидлади.
(last modified 2020-07-20T06:32:52+00:00 )
июл 19, 2020 16:18 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ва Ироқ террористик таҳдидларга тайёр бўлиши керак

Эрон ташқи ишлар вазири Ғарбий Осиё минтақаси учун терроризмнинг хатарига ишора этиб. Эрон ва Ироқ доим террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД террорчи гуруҳининг хавфсизлик таҳдидларига тайёр бўлиши керак,-деб таъкидлади.

Бағдодга сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири бугун Ироқ ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Фавод Ҳусейн билан ўтказилган матбуот анжуманида, афсўски, шаҳид генерал Қосим Сулаймоний, Абу Маҳди Ал-Муҳандис ва ёронларини шаҳодатга етказишда Американинг содир этган террористик амалиёти терроризм билан қарши курашишга катта зарар етказди,-деб айтди. 

Зариф Эрон ва Ироқ ушбу жиноят омилларини муҳокама этиш ва тергов қилиниши учун ўзаро ҳамкорлик қилиши керак,-деб қўшимча қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири терроризм баробарида Эрон ва Ироқ устуворлик кўрсатганини баён этиш зимнида, Эрон ва Ироқ муносабатлари ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши курашишда икки малакатнинг ёшлари қони билан мустаҳкам уйғунлашган ва бу алоқа ҳеч қачон заифланмайди,-деб эслатиб ўтди.

Зариф Эрон учун Ироқ истиқлоли, ер яклихтликлари ва миллий суверенитети хорийжий тажовуз ва душманлигига юзмаюз бўлмаслиги муҳимдир,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Бағдод ва Теҳрон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлаш зимнида, Эрон ва Ироқнинг иқтисодий имкониятлари икки халқнинг муштарак ривожланиши учун фойдаланиши мумкин,-деб изўор эдти. 

Ироқ ташқи ишлар вазири Фавод Ҳусейн ҳам ушбу матбуот анжуманида, Бағдод қўшни мамлакатлар билан ўзаро алоқа ўрнатиш пайида эканлигини баён этиб, коронавирус пандемиясига қарамай   Ироқ ва Эрон ўртасидаги савдо-сотиқ ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришни давом эттириш  зарурдир,-деб айтди. 

Ҳусейн шунингдек, умумий минтақавий манфаатлар, мамлакатларнинг бир-бирларининг ишларига аралашмаслиги ҳамда минтақани зиддиятлардан сақлаш зарурлигини таъкидлади.