Боризоний: Эрон Ироқ ва Курдистон минтақасининг муҳим қўшнисидир
Ироқ Курдистони минтақасининг раиси Нучирвон Боризоний якшанба куни Эрбилда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан ўтказилган муштарак матбуот анжуманида, Эрон Ироқ ва Курдистон минтақасининг муҳим қўшниси ва минтақанинг қудрати ҳисобланади,-деб таъкидлади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Нучирвон Боризоий ушбу матбуот анжуманидаЭроннинг Ироқ халқи ва давлатига ебрган хабарига ишора этиб, Ироқ халқи ҳеч қачон Эроннинг Ироқ ва Курдистон минтақасига берган кўмакларини эсидан чиқармайди,-деб айтди.
Борзоний Зариф билан ушбу учрашувига ишора этиб, Эрон ташқи ишлар вазири билан минтақанинг сиёсий вазъияти ҳамда икки томоннинг фаолиятларига коронавируснинг етказадиган тасири ҳақида музокара қилганини эслатиб ўтди.
Муҳаммаджавод Зариф ҳам ушбу матбуот анжуманида Курдистон минтақаси ва Ироқ Эрон учун муҳимлигини баён этиш зимнида, Эрон доим Ироқ билан ҳамкорлик қилиш ва муносабатларини ривожлантиришни истайди,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқаларига ишора қилиб, Эрон барча соҳалар, айниқса энергетика заминида Ироқ билан алоқаларини кенгайтиришни хоҳлайди,-деб қзшимча қилди.
Зариф якшанба куни сиёсий ҳайат бошчилигида Бағдодга сафар қилди ва ироқлик расмийлар билан учрашганидан сўнг, Курдистон минтақасининг маркази бўлмиш Эрбилга сафар қилди.