Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 240 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 240 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 414 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 641 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 276 минг 202 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 217 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 14 минг 405 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 240 минг 87 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 14 миллион 665 нафарга етган, улардан 610 минг нафари вафот этган. Шунингдек 8 миллион 750 нафар инсонлар соғайган.