Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 242 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 21 Jul 2020 11:04:36 GMT )
июл 21, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 242 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 278 мингга яқин мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 242 минг 351 -дан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  625 нафарда коронавирус аниқлангани ва қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 278 минг 827 нафар коронавирусга мубтало бўлганларини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 273 минг 788 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 229 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 14 минг 634 кишига етганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 14 миллион 880 нафарга етган,  улардан 613 минг нафари вафот этган. Шунингдек 8 миллион 935 нафар  инсонлар соғайган. 

Ёрлиқ