Зариф: Америка исёнкор давлатга айланган
Эрон ташқи ишлар вазири Россиянинг ОАВ-дан бири билан қилган сўҳбатида, Америка исёнгар ва қунунбузар давлатга айланган,-деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф Спутник ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Америка исёнгар ва қонунбузар бир давлатга айланганига ишора этиб, бунга қарамай бу мамлакат баъзи банк қобилиятлари ва Жаҳон банк тизимига тасир етказиш имкониятига эгадир,-деб айтди.
Халқаро жамоатчилик АҚШ-нинг жаҳон банк тизимига ҳукмронлигини ёки уни ўзгартириш кераклигини расмий равишда тан олишни фикр қилаётганига ишора этиб, биз ушбу йўналишда қадамлар қуйилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Саъудия Арабистони билан алоқаларини қайта тиклаш учун Эрон қандай сайъ-ҳаракатлар қилгани саволига жавобан Теҳрон Риёз билан ҳамкорлик қилишга тайёр,-деб айтди.
Зариф Арабистон масъуллари Америка билан бирга манфаат кўриш учун уруш келтириб чиқариш билан машғул эканларига ишора этиб, саъудияликлар Америка ва Исроил билан ҳамкорлик қилиш ўрнига минтақада улар билан бирга бўладиган кишилар билан музокара қилишлари зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Спутник журналистларининг Эрон қурол-яроқларини санкциясининг муддатини узайтириш учун Америка сайъ-ҳаракатларининг тақдири нима бўлади деган саволларига Америка Баржом ядровий келишувлар ҳақида гапириш мавқеига эга эмас,-деб жавоб берди.