Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 249 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 миндан ортиқ киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 249 мингга яқин кишига етгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 489 нафарда коронавирус аниқлангани ва қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 286 минг 523 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 215 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 15 минг 289 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 249 минг 212 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 15 миллион 675 минг нафарга етган, улардан 637 минг нафари вафот этган. Шунингдек 9 миллион 565 нафар инсонлар соғайган.