Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШ-нинг зўравонликларига қарши курашишга чақирди
Эрон Ташқи ишлар вазири Америка қирувчи самолётларининг Сурия осмонида "Моҳон" йўловчи самолётига қилган ҳужумидан кейин Халқаро жамоатчиликни АҚШ-нинг Ғарбий Осиё минтақасидаги ўзбошимчалиги ва зўравонликларига қарши туришга чақирди.
Американинг иккита қирувчи самолёти Сурия осмонида Эрон йўловчи самолётига тусқинлик қилди ва ушбу рейс йўловчиларига баъзи жароҳатлар етказди.
Жума куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф АҚШ-нинг бошқа мамлакат ҳудудини ноқонуний эгаллаб олгани ва шундан сўнг тинч фуқароларнинг парвозини хавф остига қўйиб, бегуноҳ тинч йўловчиларнинг ҳаётига хавф солаётгани ҳақида ўзининг Твиттер саҳифасида ёзди.
Зариф америкаликларнинг ҳаракати, шубҳасиз, босқинчи кучларни ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлаб, "такаббурлик АҚШ қонунларини бузишга олиб келади" дея таъкилади.
Эрон Ташқи ишлар вазири, "ушбу қонунбузарликлар фалокат юз беришидан олдин тўхтатилиши керак", деб қўшимча қилди.
Моҳон аэрлайнес авиакомпаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими жума куни берган баёнотида, АҚШ қирувчи самолётларининг ҳужуми натижасида 12-та йўловчи жароҳат олган. Ушбу йўналишдаги парвозлар Mahan Airlines авиакомпанияси томонидан 10 йилдан ортиқ вақтдан бери амалга оширилмоқда. Парвозларни амалга оширишда авиация қойдалари ва қонунларига буйсунган, бу АҚШ-дагибошқарув режимининг қонунсбузарликларига яна бир мисол бўлиши мумкин,-деб эслатиб ўтди.
Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Муҳаммад Исломий, йўловчилар самолётига қилинган ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади ва АҚШ-нинг бу ҳаракати ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди ва Эрон зудлик билан текширув ва маҳкум этишни талаб этади, дея изоҳлади.