Эрон ва Ўзбекистон расмийлари автотранспорт алоқаларини ривожлантиришни таъкидлашди
(last modified Sat, 25 Jul 2020 09:00:11 GMT )
июл 25, 2020 14:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон  расмийлари автотранспорт алоқаларини ривожлантиришни таъкидлашди

Эрон ва Ўзбекистон транспорт муштарак қўмитасининг икки томонлама учрашуви Эрон шаҳарсозлик ва йўл вазири ўринбосари ва Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари иштирокида видео-конфренция орқали ўтказилди ва томонлар автотранспорт алоқаларини ривожлантиришни таъкидлашди.

Эрон ва Ўзбекистон транспорт муштарак қўмитасининг икки томонлама учрашуви Эрон шаҳарсозлик ва йўл вазири ўринбосари, Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси ва Эроннинг Тошкентдаги элчихонасининг вакили иштирокида видео-конфренция орқали ўтказилди ва томонлар автотранспорт алоқаларини ривожлантиришни таъкидлашди.

Эрон шаҳарсозлик ва йўл транспорти вазирининг ўринбосари Абдулҳошим Ҳасанниё дунёда коронавриус пандемиясидан келиб чиққан бундай шароитга ишора этиб, ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш доим икки томон расмийларининг ишчи дастурига киритилган ва бу йўналишда, автотранспорт муносабатларни, айниқса Ўзбекистон билан ривожлантириш Эрон шаҳарсозлик ва йўл транспорти вазирлигининг диққат-эътиборига қарор олган ва биз турли хил транспорт, йўлларга хизмат кўрсатиш ва оралиқ воситалар ва ақлли транспорт тизимлари соҳасида билим ва тажриба алмашиш учун ҳамкорликларни риволантиришга тайёрмиз,-деб таъкидлади. 

Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Деҳқонов ушбу учрашувнинг икки мамлакат ўртасидаги транспорт муаммоларини ҳал қилишда муҳимлигини таъкидлаб, авттранспорт йўналишидаги баъзи муаммолар туфайли биз бошқа йўналишларни танладик, ушбу учрашувлар натижасида транспорт алоқаларини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилишига умид қиламиз,-деб таъкидлади. 

Учрашув якунида, экспертлар йиғилишиларини Ўзбекистон томонининг таклифлари бўйича шунингдек учрашувдан олдин ёзма равишда тақдим этилган Эрон томонининг жавобларини кўриб чиқиш ва кейинги йиғилишда хулосалар чиқариш ва зарур қарорларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ёрлиқ