Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 253 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 26 Jul 2020 10:40:44 GMT )
июл 26, 2020 15:40 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 253 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 253 мингга яқин кишига етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  333 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 282 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 291 минг 172 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 216 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 15 минг  700 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 253 минг 213 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 16  миллион 225 минг нафарга етган,  улардан 649 минг нафари вафот этган. Шунингдек 9 миллион 925 нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ