Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 261 минг нафардан ошди
(last modified Thu, 30 Jul 2020 11:25:08 GMT )
июл 30, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 261 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 261 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  621 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 588 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 301  минг 530 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 226 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 16 минг 569 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 261 минг 200 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 17  миллион  200 минг нафарга етган,  улардан 670 минг нафари вафот этган. Шунингдек 10 миллион  723 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ