Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди
(last modified Sun, 27 Oct 2024 09:42:05 GMT )
октябр 27, 2024 14:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди
    Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон парламенти сайловларида 47,62 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловларида соат 11:00 ҳолатига 29,58 фоиз сайловчи овоз берди.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров брифингда  сўзлаган нутқида, 

соат 13:00 ҳолатига Ўзбекистон парламенти сайловларида 9 млн 498 минг 589 нафар ёки 47,62 фоиз сайловчи овоз берди.

“Сайлов кодексининг 96 моддасига биноан, агар сайловчилар рўйҳатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади. Ушбу рақамлар МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтган деб ҳисоблашга асос бўла олади. Албатта, якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб берилади”, — деди у.

Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, парламент сайловларида овоз берди.

Ёрлиқ