Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 265 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 265 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 548 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 67 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 306 минг 752 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 216 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 16 минг 982 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 265 минг 830 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 17 миллион 788 минг нафарга етган, улардан 683 минг нафари вафот этган. Шунингдек 11 миллион 182 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.