Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 270 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 03 Aug 2020 11:08:37 GMT )
август 03, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 270 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 270 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  598  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 304 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 312  минг 5 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 215 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 17 минг 405 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 270 минг 228 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 18  миллион 260 минг нафарга етган,  улардан 695  минг нафари вафот этган. Шунингдек 11 миллион 460  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ