Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 275 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 275 мингга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 697 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 331 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 317 минг 483 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 185 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 17 минг 802 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 274 минг 932 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 18 миллион 730 минг нафарга етган, улардан 705 минг нафари вафот этган. Шунингдек 11 миллион 945 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.