Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 284 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 09 Aug 2020 10:11:33 GMT )
август 09, 2020 15:11 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 284 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 326 минг 712 нафврга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 284 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 20   нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 961   нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда  ҳозиргача 329  минг  712  нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 163  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 18 минг  427 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 284  минг 371 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20  миллионга нафарга етган,  улардан 730  минг нафари вафот этган. Шунингдек  12 миллион  735  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ