Эрон ғарбида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i53936-Эрон_ғарбида_5_1_магнитудали_зилзила_содир_бўлди
Бугун якшанба Эрон ғарбидаги Қасри Ширин ва Ироқнинг Хонақийн минтақаларида Рихтер шкаласи билан 5,1 балли зилзила юз берди.
(last modified 2020-08-10T05:33:38+00:00 )
август 09, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ғарбида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Бугун якшанба Эрон ғарбидаги Қасри Ширин ва Ироқнинг Хонақийн минтақаларида Рихтер шкаласи билан 5,1 балли зилзила юз берди.

Теҳрон университети сейсмология марказининг хабар қилишича, зилзила соат 13:46:19 да ернинг 8 километр чуқурлигида рўй берган.

Зилзила эпицентри Ироқнинг Хонақийн минтақаси бўлган.

Зилзила заралари ва талофати хабар қилингани йўқ.