Зариф: Эрон ислом республикаси Фаластин халқининг қарши курашини доимо қўллаб - қувватлайди
Шанба куни кечқурун Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд Ал-Маликий билан телефон орқали суҳбатида Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Теҳрон давлати Фалатсин халқининг ўз ҳуқуқларини қайта тиклашдага саъй- ҳаракатларини ҳимоя этади дея изоҳлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Муҳаммаджавод Зариф телефон орқали суҳбатида, Эрон ислом жумҳуриятини фаластинликлар ҳуқуқларини қайта тиклашдаги ҳаракатларини қўллаб қувватлашинини таъкидлаб, бу йўналишда фаластинликлар ва Фаластин гуруҳлари билан ҳамжиҳатлик эълон ққилишни зарурий бир амр деб баҳолади.
Риёз Ал-Моликий, ҳам телефон суҳбатида, Эроннинг Фаластин халқини қўллаб- қувватлайдиган позициячсини юқори баҳолаб, ўз ҳуқуқлари йўналишида Фаластин раҳбарлари ва халқининг жиддий азм -иродаси ва саъй ҳаракатларини таъкидлар экан, фаластинилклар бир тан бир жон бўлиб сионистик режим ишғолидан ўзг сарзаминларини озод қилишга ҳаракат қилишади деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, БАА ва сионистик режим ўртасида шармандали келишув ортидан кеча Эрон ТИВ раҳбари Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Ан-Нахола ва Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳаниялар билан телефон орқали суҳбатлашганди.
Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари телефон орқали ушбу суҳбатларида БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирилишини қоралаб, Эрон ҳардоим Фаластин халқи армонларини ҳимоя қилади деб эълон қилди.