Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 306 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 21 Aug 2020 11:38:10 GMT )
август 21, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 306 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда Ковид-19-га камида 2000 киши мубтало бӯлгани билан коронавирусдан тузалганларнинг сони 306 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 206 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 71 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус 354  минг 764 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 112 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 20 минг 376 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 305  минг 866 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 22  миллион 885 минг нафарга етган,  улардан 797  минг нафари вафот этган. Шунингдек  15 миллион 530 минг нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ