Генерал Ҳотамий: Эрон ва Россиянинг мудофаа соҳасидаги муносабатларида янги саҳифа очилади
Эрон мудофаа вазири Эронга қарши қурол эмбаргосиини бекор этилиши билан Теҳрон ва Москва ўртасида мудофаа соҳасининг ҳамкорликларида янги саҳфа очилиши ҳақида хабар берди.
Эрон мудофа вазири генерал Амир Ҳотамий кеча эфирга узатилган "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида, Эронга қарши қурол эмбаргосига тўхталиб, чекловлар 17 октябрда тугайди ва Эрон-Россия икки томонлама муносабатларнинг янги битимни имзолаш орқали кенгайтиришади деб айтди.
Генерал Ҳотамий шунингдек Эрон санкциялар пайтида қурол ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қаторига киргани ва бу арсада катта муваффақиятларга эришганига тўхталиб, Теҳрон ва Москва давлатлари бир- бирининг тажрибаларидан фойданишади деб изоҳлади.
Эрон мудофа вазири ўз сўзларида " актив мудофаа" га ишора қилар экан, фаол мудофаа дегани ҳужум уюштирган тақдирда душманга қаттиқ аксиламал кўрсатилиши ҳамда ҳужумига қараганда унга кўпроқ зарар зиён етказиш мавзусини душманга тушунтиришдир деб қўшимча қилди.
Амир Ҳотамий Эрон ислом республикаси Ироқ ва Сурияга ўхшаб террорчиларни кириб келишини томоша килиб турмайдиганини баён этар экан, ушанда террорчилар ҳужуми Россия, Эрон, Сурия ва Ироққ таҳдид солганди деб аниқлик киритди.