Солеҳий: Халқаро Атом энергияси агентлиги мустақил равишда иш олиб бориши лозим
(last modified Tue, 25 Aug 2020 09:54:52 GMT )
август 25, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Халқаро Атом энергияси агентлиги мустақил равишда иш олиб бориши лозим

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси МАГАТЕ-Халқаро Атом энергияси агентлигини мустақил равишда иш олиб боришини таъкидлаб, Эрон ўз мажбуриятларидан ташқарт бўлган талабларни қабул қилмайди дея изоҳади.

Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий  Теҳронда МАГАТЕ-Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаэл Гросини қабул қилганида  икки томонлама музокараларни  конструктив фазода ўтганига тўхталиб, Халқаро Атом энергияси агентлигининг  ўз фаолиятини профессионал ва мустақил равишда амалга ошириши ҳамда Эрон ҳам ўз мажбуриятлари доирасида фаолият қилиши даркор деб қўшимча қилди.

Солеҳий  шунингдек Гросини Теҳронга уюштирган сафари билан Эрон ва МАГАТЕ муносабатларида янги саҳифани очилганини таъкидллаб, иккитомонлама ҳамкорликларни янада  кенгайишига умид қилди.

МАГАТЕ Бош директори Рафаэль Гроси ҳам бу учрашувда Халқаро Атом энергияси ташкилотига ташқаридан бирон таъсир йўқ аммо босимлар мавжуд деб айтди.

Рафаэль Гроси МАГАТЕ иложи борича ўз фаолиятига сиёсий босимларни таъсир ўказишига йўл қўймайдиганини баён этиб, айрим томонларни агентликдан ўз мақсадлари йўлига суиистеъмол этишларига ижозат бермаймиз деб  эълон қилди.

МАГАТЕ Бош директори Саудия Арабистони ядровий дастурларига тўхталиб, бу мамлакатнинг ядро дастурини МАГАТЕ инспекторлари кузатиб назора остига олишлари кутилмоқда деб аинқлик киритди.

 

Ёрлиқ