Руҳоний: МАГАТЕнинг профессионал позицияси янада мустаҳкамланиши лозим
(last modified Thu, 27 Aug 2020 06:01:21 GMT )
август 27, 2020 11:01 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: МАГАТЕнинг  профессионал позицияси янада мустаҳкамланиши лозим

Эрон ислом жуҳурияти президенти, Халқаро Атом энергияси агентлигининг мустақиллиги, холислиги ва пофессионалигини сақлаш муҳимлигини таъкидлаб, МАГАТЕнинг жамоатчилик фикридаги профессионал мавқеиятини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қўшимча қилди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳронда Халқаро Атом энеригияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросини қабул қилганида , МАГАТЕ техник ва ихтисослаштирилган мажбуриятлар ва Эрон ихтиёрий бажарадиган қўшимча протоколдан ташқари,  Халқаро ядровий келишувни сақлашда ва кўптомонлама ҳужжатнинг сақланиб қолиши бўйича муҳим масъулиятга эгадир деб изоҳлади.

Руҳоний шунингдек, Гросининг ушбу сафарида МАГАТЕ ва Эрон Атом энергияси ташкилотининг келишувига ишора қилар экан,  Эрон ҳар доим Теҳрон учун муаммо қидириладиган душманларга эгадир. Бу душманларининг барчаси ядро қуролига эга бўлиб МАГАТЕ билан ҳамкорлик ҳам қилишмайди де эълон этди.

Халқаро Атом энергияси ташкилоти Бош директори  ҳам бу учрашувда сафарида Эрон Атом энергияси ташкилоти билан эриша олган келишувдан хурсандчилик билдириб, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорликларни чуқурлашириш ва кенгайтиришга урғу берди.

Гроси ўз сўзларида Халқаро ядровий келишув  барқча томонлар учун катта ютуқ ва меъёр эди ва унинг сақланиб қолиши агентлик зиммасидаги муҳим бир масъулият ва вазифа ҳисобланади деб баён этди.

Халқаро Атом энеригияси агентлиги Бош директори шунингдек агентлик ҳатти -ҳаракатини техник ва професионал эканлигига тўхталиб, ташқи омиллар ва " садо" лар Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорилкларига таъсир ўтказишига йўл қўймаслик лозим.