Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 317 минг нафарга яқинлашди
(last modified Thu, 27 Aug 2020 10:49:40 GMT )
август 27, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 317 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда Ковид-19-га 2190 кишида мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 316 минг 796 нафарга етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 190 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 63  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус 367  минг 796 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 117 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 21 минг 137 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 316 минг 638  нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 24  миллион нафарга етган,  улардан 830  минг нафари вафот этган. Шунингдек  17 миллиондан ортиқ инсонлар ҳам соғайган.

Ёрлиқ